Ўтган куни жамоамиз БААдаги йиғинни якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Энди машғулотлар 5 февралга қадар пойтахтда давом эттирилади. Шундан кейин навбатдаги хориж йиғинини ўтказиш учун Туркияга йўл олинади.
Бу пайтда ОЧЛда бизга рақиб бўладиган жамоалар сафида ўзгаришлар юз бермоқда. Жумладан, "Ал Наср" клубида Вальтер Зенганинг ўрнига бош мураббий лавозимига Драган Скочич тайинланди. Хорватиялик 42 ёшли мутахассис фаолияти мобайнида "Риека", "Интерблок", Қувайтнинг "Ал Араби" жамоаларида иш юритган. Кеча Саудия Арабистони пойтахти клуби "Нажран" билан ўртоқлик учрашувини ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Сауд Ал Ҳамад ва Саад Ал Ҳарти киритган тўплар "Наср"га ютуқ келтирди. Шу кунларда Ар Риёд жамоаси сафига қувайтлик ҳужумчи Бадир Ал Мутванинг қўшилиши кутилмоқда. У мавсум охиригача "Наср" шарафини ижара асосида ҳимоя қилади.
"Плей-офф" орқали гуруҳ босқичига йўлланма олиш имкониятига эга бўлиб турган "Ал Садд" эса Хорхе Фоссати бошқарувига ўтди.


Polaroid